Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

ташқарида бўладими ёки ҳисга асосланган ҳолда мавжудлиги тасаввур этиладими, фарқи йўқ. Бундан бошқа лафз ва жумлаларнинг маънолари тушунча деб аталмайди. Балки улар фақат маълумот, холос.


Тушунчалар воқеликни маълумотларга ёки маълумотларни воқеликка боғлашдан ташкил топади. Бу нарса маълумотлар ва воқе қиёсланадиган бир ёки бир қанча асосларга биноан равшанлашиши билан лафз ва жумлаларни тушунадиган, уларни тасаввур қиладиган ва ҳукм чиқарадиган ақлия вужудга келади. Шунга кўра ақлия бу бир нарсани тушуниш, яъни идрок қилиш жорий бўладиган ҳолат экан. Бошқача қилиб айтганда, у шундай ҳолатки, унда воқелик маълумотга ёхуд маълумот воқеликка битта асосга қиёсланган ҳолда боғланади. Шунинг учун ақлиялар турлича бўлади. Исломий, коммунистик, капиталистик, анархист ва ҳарбий диктаторлик ақлиялари каби. Энди бу тушунчаларнинг натижасига келсак, улар идрок қилинган воқеликка нисбатан инсоннинг тутадиган йўлини ва воқеликка киришиш ёки ундан юз ўгириш учун бўлган майл турини белгилайди ва унга хос майл ва муайян завқни тайинлаб беради.


Аммо майллар қондириш исталаётган нарса ҳақидаги мавжуд тушунчага боғланган ҳолда, инсонни шунга ундовчи омиллардир. Уни инсонда ғариза ва узвий эҳтиёжларини қондиришга ундовчи ҳаётий қувват ҳамда у билан тушунча ўртасидаги алоқа пайдо қилади.


Бу майлларнинг ўзи, яъни ҳаёт ҳақидаги тушунчага боғланган бу ундовчи омиллар инсоннинг нафсиясини вужудга келтиради. Демак, нафсия ғариза ва узвий эҳтиёжларни қондириш жорий бўладиган ҳолатдир. Бошқача қилиб айтганда, қондиришга ундовчи омиллар тушунча билан боғланадиган ҳолат. Бу инсоннинг ичидаги табиий боғланиш, у инсоннинг ҳаёт ҳақидаги тушунчаларига боғлиқ ҳолда, бу нарсалар ҳақидаги мавжуд тушунча билан қондиришга ундовчи омил орасида содир бўлади.


Мана шу ақлия ва нафсиядан шахсия ҳосил бўлади. Ақл ёки идрок ҳар бир инсонда фитрий бўлса-да мавжуд, лекин ақлияни шакллантириш инсоннинг феълига боғлиқ. Майллар ҳам инсонда фитрий бўлса-да мавжуд, лекин нафсияни шакллантириш инсон феълига боғлиқ. Демак, маълумотни воқеликка боғлаётган вақтда ўлчов қилинадиган бир ёки бир неча асоснинг мавжуд бўлиши маънони тиниқлаштириб, уни тушунчага айлантирса, қондиришга ундовчи омил билан тушунча ўртасидаги боғланиш бу нарсани тиниқлаштириб, муайян майлга айлантиради. Демак, инсон маълумотни воқеликка боғлаётган вақтда ўлчов қиладиган бир ёки бир неча асос ақлия ва нафсиянинг шаклланишида жуда катта таъсирга эга. Яъни муайян шахсияни шакллантиришда катта таъсирга эга.

 

Агар ақлияни шакллантирадиган асос нафсияни шакллантирадиган асосларнинг айни ўзи бўлса, мумтоз шахсия вужудга келади. Агар ақлияни шакллантирадиган асос нафсияни шакллантирадиган асослардан айрича бўлса, у ҳолда инсоннинг ақлияси нафсиясидан бошқа бўлади. Чунки у ҳолатда ўз майлларини ўзида мавжуд асосларга қиёслаб, қондиришга ундовчи омилларни ақлияси шакллантирган тушунчалардан бошқа тушунчаларга боғлайди.

 

3-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222 223 224 225 226 227 228 229 230 231 232 233 234 235 236 237 238 239 240 241 242 243 244 245 246 247 248 249 250 251 252 253 254 255 256 257 258 259 260